Chop etilgan: 04 февраля, 2019 |
Каталония футбол федерацияси томонидан ташкил этилган семинар якунига етди. Ушбу семинарда JFL in Taschkent футбол мактабининг умидли мураббийи Дониёр Қориев ҳам иштирок этди.
Семинар давомида таниқли мутахассис Алберт Винас замонавий футболдаги янги тактик ишланмаларни иштирокчиларга етказди. Ушбу мутахассис Серхи Роберто, Марк Бартра, Алеиш Видал, Ориол Ромеу, Кико Касиля ва Жерар Делофеу каби юлдузларни тарбиялаб вояга етказган.
Эътиборли жиҳати, ўз вақтида Маурисио Почеттино, Тито Вильянова ва Хуан Луис Мартинез Гарсия каби таниқли мураббийлар ҳам Алберт Винас қўл остида таълим олган.
Yangiliklar 109
JFL in Taschkent мураббийи "Аякс" академиясида малака оширади
Chop etilgan: 02 мая, 2019