Chop etilgan: 15 апреля, 2019 |
Барселонадаги “Йохан Кройфф” номидаги мураббийлар тайёрлаш институти (MBP School of coaches) профессори Ориол Винас Прат ўтган ҳафта Тошкентда бўлди ва JFL in Taschkent футбол мактаби мураббийлари учун семинар ўтказди.
Бугун эса JFL in Taschkent футбол мактабининг 12 ёшлилар жамоаси Каталония пойтахти Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган MIC-2019 мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетишди. Болалар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати деб юритиладиган ушбу турнирда "Барселона", "Реал", "Эспаньол" ва "Тоттенхэм" сингари клублар бор. JFL in Taschkent гуруҳ босқичида "Расинг Сарриа" (Испания), "Салле Жирона" (Испания) ва "Канкун" (Мексика) тарбияланувчиларига қарши майдонга тушади.
Бизни кузатиб боринг...
Yangiliklar 109
JFL in Taschkent мураббийи "Аякс" академиясида малака оширади
Chop etilgan: 02 мая, 2019