Мактабимизда турли ёш тоифасида футболчилар машғулот олиб боради. Булар: U-11 (2007), U-10 (2008-09) ва U-9 (2010-11). Шунингдек қизлар учун ҳам алоҳида гуруҳлар ташкил этилади. Ҳар бир гуруҳда 15 нафардан футболчи машғулот ўташи кўзда тутилган.
Европа стандартларига биноан мактаб фаолиятида асосий урғу тарбияланувчиларнинг маънавий юксалишига қаратилади. Мактаб мураббийлари мунтазам равишда Германияда малака ошириб қайтади. Машғулот вақтида мактаб ҳамшираси футболчиларнинг ҳолатини кузатиб боради. Шунингдек мактабимизда дарвозабонлар мураббийи ҳам фаолият олиб боради.
JFL in Tashkent мактабида болаларга футболдан ташқари хорижий тиллар ҳам чуқур ўргатилади. Шунингдек махсус мутахассис назорати остида сув ҳавзасида сузиш машқлари ўтказилади.
JFL in Taschkent футбол мактаби мураббийи Дониёр Қориев Амстердамнинг "Аякс" клуби академиясида малака оширади. Каталония футбол федерацияси...
Барселонадаги “Йохан Кройфф” номидаги мураббийлар тайёрлаш институти (MBP School of coaches) профессори Ориол Винас Прат ўтган ҳафта Тошкентда бўлди...