Jugend Fussball Leistungszentrum in Taschkent болалар мактаби 2017 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб, асосий мақсад Германия футболи анъаналарига мос тарзда болалар футболини ривожлантиришдан иборат. Мактабда Европа стандартлари бўйича иш олиб борилади. Унга кўра асосий урғу футбол сир-асрорлари билан биргаликда болаларга инглиз ва немис тилларини ўргатишга ҳам қаратилади. Малакали методистлар тарбияланувчиларга мактаб дарсларини ўзлаштириб боришга ҳам ёрдам беради. Мактабимизнинг келажакдаги асосий мақсади – 10 йиллик муддат давомида Европадаги кучли бешлик (Германия, Англия, Испания, Италия ва Франция чемпионатлари) даражасидаги футболчи етиштириш.
Октябрь ойида 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар ва қизлардан янги гуруҳлар ташкил этилади. Ҳар бир гуруҳда 15 нафардан тарбияланувчи машғулот олиб боради. Мактабимизда шунингдек махсус мураббийлар томонидан сувда сузиш бўйича алоҳида дарслар ўтилиши кўзда тутилган.
Футбол мураббийлари йилда икки марта Германиядаги ҳамкоримиз - Jugend Fussball Leistungszentrum in Schlotheim базасида малака ошириб қайтади. Шунингдек немис мураббийлари ҳам ҳар йили икки бора мактабимизга ташриф буюриб, тарбияланувчиларни кўрикдан ўтказади. Энг иқтидорли болалар Jugend Fussball Leistungszentrum in Schlotheim ҳисобидан Германияда машғулот ўтаб қайтади.
Тўлиқ маълумот учун: +998909999890, +998951959890
Электрон почта: info@jfl-tashkent.uz