enrude

Yangiliklar

JFL in Taschkent мураббийи "Аякс" академиясида малака оширади

Chop etilgan: 02 мая, 2019 | Yangiliklar

JFL in Taschkent футбол мактаби мураббийи Дониёр Қориев Амстердамнинг "Аякс" клуби академиясида малака оширади.

Каталония футбол федерацияси тавсиясига кўра JFL in Taschkent мураббийи "Аякс" академиясига таклиф этилган. Эътиборли томони,  малака ошириш курсларида МДҲ давлатлари орасида фақат JFL in Taschkent футбол мактабидан вакил бор.

Эслатиб ўтамиз, Дониёр Қориев мураббийлиги остидаги U-12 жамоаси яқинда Барселона шаҳрида ўтказилган MIC-2019 мусобақасида гуруҳдан муваффақият билан чиқиб, нимчорак финалда "Эспаньол" академиясига имкониятни бой берганди. Ўз навбатида "Эспаньол" финалда "Барселона"дан устун келиб, мусобақа ғолибига айланган.

 

E`lon qilish:

Haqida

Адрес: Стадион НБУ (Старт)
Офис: г. Ташкент, ул. Бабура 40б
Контактный телефон: +99890 9999890, +998 95 1959890

Ijtimoiy tarmoqlar

Bog`lanish

Tashkent, Uzbekistan, Babur street, 40b
Phone: +99871 268 94 38
Phone: +99895 195 98 90
Phone: +99890 999 98 90
Email: info@jfl-tashkent.uz